Ўзбекистонлик боулинг устаси Бекзод Тўхтаниёзов 9-13 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган боулинг бўйича «Almaty Open-2015 II» халқаро турнирида кетма-кет иккинчи марта бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон кегель спорти федерацияси хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жорий йилнинг октябрь ойида «Almaty Open-2015» биринчи мусобақаси бўлиб ўтган ва унда ҳам Бекзод биринчи ўринни эгаллаганди.

Тўхтаниёзовнинг иккита ютуғидан кейин ўзбекистонлик боулингчиларнинг халқаро майдондаги ютуқлари сони 3тага етди. Бунгача Бахтиёр Далабаев «Bishkek Open-2014» турнирида бош совринни қўлга киритганди.

Маълумот учун турнирда Тўхтаниёзовдан ташқари, Ўзбекистон делегацияси таркибида беш нафар боулерлар Фазлиддин Миржалилов (7-ўрин), Мирвоҳид Соатов (10), Ўткир Ёқубов (18), Хондамир Шоабдураҳмонов (25) ва Файзулла Носировлар (32) иштирок этишди.