12-13 декабрь кунлари Латвиянинг Даугавпилс шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида спорт устаси Павел Крупенин хотирасига бағишланган халқаро жамоавий турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси расмий сайти берган хабарга кўра, мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари биринчи ўринни қўлга киритишди. Ўзбекистонлик курашчилар финалда Россия терма жамоасини мағлубиятга учратишган.

Дастлабки босқичларда терма жамоа Литва, Швеция ва Беларусь терма жамоалари мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Жавоҳир Мираҳмедов (55 кг), Қамариддин Зайниддинов (60 кг), Мирзобек Раҳматов (66 кг), Абубакр Алимов (74 кг), Жалгас Бердимуратов (84 кг), Эрматбек Шерматов (96 кг) ва Далер Раҳматовлар (120 кг) ҳимоя қилишган.