АҚШнинг Пенсильвания штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Вашингтон округи полицияси хабар берди.

ЙТҲ айбдори деб топилган йўлтанламас автомобили ҳайдовчиси йўналиш автобусининг олдини тўсган. Кўп тоннали автобус металл панжара ва чироқ устунига урилган, сўнгра ағдарилиб, бир неча марта думалаган. Ҳайдовчи зарбадан ойнани уриб чиқариб, йўл четига учиб чиққан.

Ҳайдовчи шифохонага етказилган, унинг аҳволи хавотир уйғотмаяпти. 24 нафар йўловчи майда жароҳатлар олган. Йўлтанламас ҳайдовчисига умуман ҳеч нарса қилмаган. Полиция унга нисбатан автомобилни эҳтиётсизлик билан ҳайдаш бўйича айблов қўймоқчи.