Петр Чех 169-марта "қуруқ ўйин" ўтказиб, АПЛ рекордини такрорлади

Спорт 14 Декабрь 2015 1655

"Арсенал" жамоаси дарвозабони Петр Чех "Астон Вилла"га қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб, ўз натижасини янада яхшилади.

Бу унинг АПЛ ўйинларидаги 169-марта "қуруқ ўйин" ўтказиши бўлди. Энди у ўз фаолиятини аллақачон якунлаган Дэвид Жеймс билан бир хил натижани қайд этиб турибди. Жеймс АПЛда ўтказган 572 ўйинидан 169тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормасликка эришганди. Чех ҳисобида эса АПЛда ўтказилган 349та ўйин бор ва у шундан 169тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.

Қайд этиш керакки, Чех "Арсенал"га шу йилнинг ёзида "Челси"дан келиб қўшилган ва "қуруқ ўйинлари"нинг асосий қисмини "нафақахўрлар" сафида ўтказган 11 мавсуми давомида қайд этган. "Арсенал"га келиб эса 11та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини таъминлади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар