13 декабрь куни «ПСЖ» жамоаси Франция чемпионати доирасида «Лион» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (5:1).

Бу натижа орқали, парижликлар Франция чемпионатидаги мағлубиятсиз серияни 27тага етказиб олишди. Бу серия ўтган мавсум охиридан буён давом этмоқда.

Маълумот учун, «ПСЖ» 1993-1994 йилда ўзи ўрнатган рекордни такрорлади.