Франциянинг «ПСЖ» клуби яримҳимоячиси Марко Верратти мавсум якунлангач, фаолиятини Каталониянинг «Барселона» клубида давом эттирмоқчи.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, 23 ёшли италиялик футболчи клуб франциялик бошқа бир футболчи Поль Погбани сотиб олган тақдирда «Барселона»га ўтишга қарши бўлмайди.

Қайд қилинишича, Верраттига «Барселона»дан ташқари инглиз жамоалари ва Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қизиқиш билдирган.