Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Қатар давлатига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида мамлакат раҳбари Қатар амири Тамим бин Хамад Ал Тани билан икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, инвестиция оқимини жалб этиш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида музокара ўтказади.