Миср терговчилари Синай ярим оролида 31 октябрда ҳалокатга учраган Россиянинг А321 самолёти бортида қўпорувчилик ҳаракати содир этилганини исботловчи ҳеч қандай далилий ашёлар мавжуд эмаслигини таъкидламоқда, дея хабар берди Reuters.

Бундан аввалроқ Қоҳира самолёт ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни тайёрлаш ишлари якунига етганини маълум қилган эди.
“Тезник тергов қўмитаси ҳозирча ноқонуний босқинчилик ёки террористик ҳаракатига ишора берадиган ҳеч нарсани топгани йўқ”, - дейилади Миср Фуқаролик авиацияси вазирлиги баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 октябрь куни Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳридан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига парвоз қилаётган “Когалымавиа” авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 самолёти Мисрнинг Синай ярим ороли ҳудудида ҳалокатга учраган эди. Ушбу ҳодиса натижасида самолёт бортидаги барча 217 йўловчи ҳамда етти нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.
17 ноябрга келиб ФХХ самолёт бортида теракт содир этилганини тасдиқлади.