Танганинг ўртача курси Қозоғистон фонд биржасининг эрталабки сессиясида 322.47 танга/1 долларни ташкил қилди. Биржа маълумотларидан кўринишича, бу жума кунги сессиядан 10.55 тангага кўпроқдир.

Шу тариқа, Қозоғистон валютаси тарихий мимимумни янгилади. Илгариги “рекорд” шу йилнинг 9 ноябрида қайд қилинган бўлиб, ўшанда 1 доллар 321.65 тангани ташкил қилган эди.
Душанба куни сотувлар ҳажми 166.1 млн долларни ташкил қилди. Жума кунги кўрсаткич 138.2 млн долларга тенг бўлган эди.