Россия Бишкекда наркополициянинг ўқув марказини яратиши мумкин

Жаҳон 14 Декабрь 2015 1250

Россия Қирғизистон пойтахти Бишкекда Марказий Осиё давлатлари наркополициячиларини ўқитиш марказини яратиши мумкин. Бу ҳақда Россия наркотикларни назорат қилиш федерал хизмати бошлиғи Виктор Иванов маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Қирғизистон наркотикларни назорат қилиш давлат хизмати билан унинг негизида Марказий Осиё давлатлари аксилнаркотик бошқармалари ходимларини ўқитиш марказини яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу марказ функцияларини минтақадаги бошқа давлатлар, Афғонистон, Покистон ва Эрон аксилнаркотик бошқармалари ходимларига татбиқ қилиш салоҳияти мавжуд”, деб айтди Иванов Россия ҳукумати комиссияси йиғилишида.

Ивановнинг айтишича, лойиҳани Россия томонидан Қирғизистон наркотикларни назорат қилиш давлат хизматига кўрсатилаётган кўмак дастурининг учинчи босқичида молиялаштириш режалаштирилмоқда. Марказ ўқитувчилари ва инструкторлари сифатида Россия наркотикларни назорат қилиш федерал хизмати ходимларидан фойдаланиш ва ўқитишни Россия методикалари бўйича олиб бориш мўлжалланмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар