Россия муносабатларни қайта тиклаш учун Туркия қаршисига учта шарт қўйди

Жаҳон 14 Декабрь 2015 43417

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар қайта тикланиши мумкин. бунинг учун Анқара учта шартни амалга ошириши лозим. Бу ҳақда Туркиядаги Россия элчиси Андрей Карлов маълумотига асосланиб, Hürriyet Daily News хабар бермоқда.

Карловнинг сўзларига кўра, биринчи шарт — Туркия ҳукумати Россиядан Су-24 бомбардимончисининг уриб туширилиши юзасидан узр сўраши керак. Иккинчи шарт — бу воқеа айбдорини топиш ва жазолаш. Учинчи шарт — Туркия йўқ қилинган самолётнинг товон пулини тўлаб бериши керак.

“Туркия муносабатларни йўлга қўйиш ҳақида гапиради, аммо ўзи бу ёндашувга зид баёнотлар беради”, — деди дипломат.

Карловнинг маълум қилишича, уриб туширилган Су-24 капитани Туркия фуқароси Альпарслон Челик томонидан отилган.

“У эълон қилиш учун камера қаршсига келиб, парашют бўлагини кўрсатганча, турк тилида эркин гапирган”, — деб қўшимча қилди дипломат.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар