Россия банки хорижий валюталарнинг рублга нисбатан қийматини 15 декабрь ҳолатига кўра белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 71,22 рубль, 1 евро эса 78,13 рубль этиб қайд этилди. Ушбу ҳолат жорий йилнинг 25 август ойидан буён илк кўрсаткичдир.

Нефть баррелининг арзонлашиб кетиши оқибатида рублнинг ҳам қиймати тушиб бормоқда, деб ёзади ОАВ. Бугунга келиб, нефтнинг Brent маркаси баррели 36,2 долларга тушиб кетгани қайд этилмоқда.