Германиядаги клиникада 31 октябрь куни Руминия пойтахти Бухарестдаги тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида зарар кўрган аёл оламдан ўтди. Шу тариқа, қурбонлар сони 61 кишига етди.

Руминия соғлиқни сақлаш вазирлигининг журналистларга маълум қилишича, айни пайтда яна 22 нафар азият чекканлар Бухарест клиникаларида оғир аҳволда ётибди. Улардан 2 нафарининг аҳволи ҳалокатли деб баҳоланмоқда.

Яна 20 нафар зарар кўрган шахслар Нидерландия, Норвегия, Бельгия, Германия, Исроил ва бошқа давлатлардаги шифохоналарга ётқизилган. Айримлар парвозга дош беролмай, йўлда эканлигида ҳаётдан кўз юмди. Ёнғиндан сўнг ҳалок бўлганлар сони 27 нафарни ташкил этган, 200 киши эса оғир жароҳат олган эди, шундан буён қурбонлар сони мунтазам ўсиб бормоқда.

Шу билан бирга, Бухарестдаги шифохоналардан бир нечта одам чиқариб юборилди. Аммо ҳозирча тузалиб кетганлар сони анча кам.