Самарқанддаги ногиронларни реабилитация қилиш маркази 109,500 долларлик тиббий жиҳозлар билан таъминланди

Ўзбекистон 14 Декабрь 2015 2123

Самарқанд вилоятидаги минтақавий ногиронларни реабилитация қилиш маркази Ўзбекистон ва Япония ўртасида 2015 йил 11 март куни имзоланган «Самарқанд вилояти минтақавий ногиронларни реабилитация қилиш марказини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш” лойиҳаси бўйича грант-шартнома доирасида 109,500 АҚШ долларлик замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Кун.уз сайтига маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, ушбу ижтимоий лойиҳа доирасида Самарқанд вилояти минтақавий ногиронларни реабилитация қилиш маркази барча турдаги умумэътироф этилган физиотерапия муолажалари, жумладан, электротерапия, лазер терапияси, ультратовуш терапияси, магнит терапияси, тракцион терапия ва зарба-тўлқинли терапияни ўзида жамлаган замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди.

2015 йил 19 декабрь куни Самарқанд вилоятида Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури доирасидаги мазкур лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като, Япония Вакиллар палатаси депутати, Япония Либерал-демократик партияси (ЯЛДП) Ҳалқаро алоқалар департаменти директори Кадзунори Танака бошчилигидаги Япония Парламенти миссияси иштирок этишади.

Маълумот учун, 1995 йилдан бошлаб ушбу дастур доирасида Ўзбекистондаги давлат тиббиёт ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) томонидан умумий миқдори 23,380,680 АҚШ долларлик 352 лойиҳа амалга оширилди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар