Samsung Galaxy S7 30 дақиқада тўлиқ қувват олиш имконига эга бўлади

Технология 14 Декабрь 2015 5556

Samsung компаниясининг 2016 йил март ойида тақдим этилиши кутилаётган Galaxy S7 смартфони iPhone 6s каби босиш кучини аниқлайдиган дисплейга эга бўлади.

Бундан ташқари, унга ўта тезкор қувватлаш имконини берувчи USB Type-C порти ўрнатилади. Бу қурилмани 30 дақиқада тўлиқ қувватлашга имкон яратади. Янги смартфон ўзидан аввалги версиядан фарқли равишда қўшимча хотира слотига эга бўлади.

Шунингдек, қурилма телефон корпусидан бўртиб чиқмаган яхшиланган камерага эга бўлади.

Тахминларга кўра, Samsung одатдагидек Galaxy S7 смартфонининг экрани букилган Edge версиясини ҳам тақдим этиши мумкин. 

Кўпроқ янгиликлар