Саудияда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари сайловларида 20 нафар аёл-номзод ғалаба қозонди

Жаҳон 14 Декабрь 2015 1939

12 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари сайловларида 20 нафар аёл сайланди. Мазкур сайловда мамлакат аёллари илк бор фаол ва суст сайлов ҳуқуқларини эга бўлиб, сайлаш ва сайланиш жараёнида иштирок этишди. Мазкур сайловнинг якуний натижалари 14 декабрь куни эълон қилинади, дея ёзмоқда АР.

Сайловларда жами 7 минг номзод иштирок этган бўлса, уларнинг 979 нафари аёллардир. Агентликнинг қайд этишича, муниципиал ўзини ўзи бошқариш органларидаги ўринлар учун халқ томонидан сайланганлар ичида аёллар 1 фоизни ташкил этганига қарамасдан, аёлларнинг ҳукуматдан ўрин эгаллаши далилининг ўзиёқ давлат учун катта ҳодиса ҳисобланади.

Номзод аёлларнинг кўпчилиги ғалабага эришган тақдирда, меҳнат қилаётган оналарга қўшимча бўш вақт яратиб бериш мақсадида мамлакатда болалар боғчалари сонини ошириш, спорт ва маданий-таълимий машғулотларда қатнашиш истагидаги ёшлар учун жамоат марказларини ташкил этиш каби ваъдаларни беришган.

Саудия Арабистонида аёлларнинг муниципиал сайловларда иштирок этиш ва уларда ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқи мамлакатнинг олтинчи қироли Абдулла ибн Абдул Азиз (1924-2015) томонидан 2011 йилда жорий этилган эди.

Айни пайтда Саудия Арабистонида 2,1 мингта маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари фаолият юритмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар