Шимолия Кореяда кейинги 25 ичидаги илк молиявий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда иштирок этган молия ва банк тизимидаги амадорлар пул ислоҳоти масаласини маслаҳатлашишди. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги маълум қилган.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянда ўтказилган бу мажлисда чиқиш қилган ва банк-молия соҳасида ислоҳотлар ўтказиш орқали "қудратли тизим" барпо этишни талаб қилган.

Қайд этиш керакки, бундай кўламдаги бундан олдинги мажлис 1990 йилнинг сентябрида мамлакатнинг илк президенти Ким Ир Сен ҳаётлигида ўтказилганди.