Туркия балиқчи кемаси хўжайини Россия кемаси томонидан ўқ узилгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади

Жаҳон 14 Декабрь 2015 5459

Эгей денгизи ҳудудида Россия соқчи кемаси томонидан туркиялик балиқчилар кемасига қарата ўт очилгани ҳақидаги хабар кема хўжайини томонидан рад қилинди. Бу ҳақда CNN Turk нашри хабар берди.

"Биз россияликлар кемасидан 2 километр узоқликда суздик. "Сметливый" ўрнидан қўзғалгани ҳам йўқ ва бизни ҳеч ким ўққа тутмади ҳам. Агар кимдир ўқ узганида биз ўқ овозини эшитган бўлардик", дейди кема эгаси.

Бундан олдинроқ, Туркия Эгейдаги воқеа юзасидан балиқчиларни сўроқ қилиши ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 13 декабрь куни Россиянинг Эгей денгизидаги халқаро сувларда турган "Сметливый" кемасига Туркиянинг балиқчи кемаси хавфли даражада яқинлашгани туфайли ўт очилгани ҳақида маълум қилинганди.

Шундан сўнг, Россия Мудофаа вазирлиги Туркия ҳарбий атташесини Эгей денгизидаги тушунмовчилик юзасидан чақиртирди.

Россия Туркия атташесини Эгей денгизидаги воқеа салбий оқибатларга олиб келишидан қаттиқ огоҳлантирган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар