Туркия ташқи ишлар вазири Валентина Матвиенко билан суҳбати тафсилотларини ошкор қилди

Жаҳон 14 Декабрь 2015 4932

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко билан 12 декабрда Ашхободдаги анжуман доирасида “дилдан” суҳбатлашганини маълум қилди ва Россия томонидан ижобий сигналлар бўлишига умид билдирди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги

“Туркия кескинликнинг камайтирилиши ва барча масалаларнинг икки томонлама муносабат ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал қилиниши тарафдоридир. Бунинг учун Россия томонидан ижобий сигналлар бўлиши зарур. 24 ноябрда биз Су-24 самолёти билан юз берган нохуш воқеа учун афсусимизни билдирганмиз ва суҳбат қуриш тарафдоримиз”, деб айтди Човушўғлу.

Човушўғлунинг айтишича, у анчадан бери Матвиенко билан таниш ва улар ўртасида дўстона муносабатлар шаклланган. Хусусан, Човушўғлу Федерация кенгашининг олий мукофотига сазовор бўлган ягона хорижлик бўлган.

Кўпроқ янгиликлар