Хитой Европа реконструкция ва тараққиёт банки акциядорига айланади

Жаҳон 14 Декабрь 2015 1730

Яқин орада Хитой Европа реконструкция ва тараққиёт банки акциядорига айланиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда NHK нашри.

Хитойнинг банки акциядорлари рўйхатига киритилиши бўйича қарор ҳафта давомида қабул қилиниши керак.

Хитойнинг Европа реконструкция ва тараққиёт банки структурасига киритилиши Шарқий Осиё ва Европа ўртасида янги Ипак йўли яратиш стратегик концепциясини ривожлантириш учун жиддий ёрдам бўлиши керак.

Аввалроқ Хитой банкка аъзо бўлиш учун расман ариза топширгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар