Хитойдаги кафеда портлаш юз бериб, 21 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 14 Декабрь 2015 3738

Хитойнинг Юньнань вилоятида портлаш содир бўлиши натижасида 21 киши ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатган.

Полиция берган маълумотга кўра, Куньмин шаҳридаги кафеда газ баллони портлаган.

Кафе биноси жиддий шикастланган, деворлар ўпирилган ҳамда деразалар тўкилиб тушган.

Воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ва ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари етиб келишган.

Дастлабки маълумотларда, портлашга хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлгани ҳақида айтилган.

13 декабрь куни ҳам Бельгиянинг Вервье шаҳрида шунга ўхшаш сабаб туфайли кафеда портлаш юз бергач 14 киши шифохонага ётқизилганди. 31 октябрь куни эса Хитойнинг Хэньань вилоятидаги уйда газ портлаши сабабли 17 киши ҳалок бўлганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар