Ёш ижодкор Камилла ўзининг "Иллюзия" деб номланган рус тилидаги таронаси орқали кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди. Шу кунларда хонанда ўзбек тилидаги "Энди севмагандай" қушиғига ишланган тўлиқ анимацион клипини оммага намойиш этди.

Клип 3D форматида «Pomidor entertainment» продюсерлик марказида тайёрланди. Клипни тайёрлаш жараёни 3 ой давом этди.

Клипдаги бош қахрамон Камилланинг ўзидан чизиб олинган.
Камилла - ёш, истъедодли хонанда. Ижодини 4 ёшидан Тошкентдаги "Алладин" эстрада гуруҳидаги чиқишларидан бошлаган. 2009 йил фортепиано йўналиши бўйича мусиқий мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, Эстрада ва цирк коллежининг "Эстрада вокали" факультетига ўқишга киради. 2012 йил эса Маданият ва Санъат институтининг "Мусиқий театр актёри" факультетида таҳсилини давом эттирди.

2015 йил "Pomidor entertainment" продюсерлик маркази билан шартнома имзолаб, бугунги кунда "Камилла" тахаллуси остида ижод қилмоқда.