Колорадо штатининг Аврора шаҳридаги кинотеатрда отишма уюштирган ҳамда 12 кишининг умрига зомин бўлган Жеймс Холмс руҳий касалликлар шифохонаси билан ҳамкорликда ишлайдиган Пуэблодаги Сан-Карлос қамоқхонасига олиб ўтилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ахлоқ тузатиш департаменти матбуот котиби Адрианна Якобсоннинг фикрича, кўчирилиш Холмснинг руҳий жараёни билан тўғридан-тўғри алоқада эмас. Унинг аниқлик киритишича, маҳбусларни тез-тез бошқа қамоқхоналарга олиб ўтиб туришади.
Суд экспертизаси эркакдан шизофрениянинг аломатини аниқлаган, шу боис у отишмани онгсиз равишда амалга оширган деб ҳисоблаган эди.