2015 йилнинг 11 ойи давомида ЕИ чегараларини 1,55 млн киши ноқонуний тарзда бузиб ўтган

Жаҳон 15 Декабрь 2015 941

2015 йилнинг 11 ойи давомида Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини 1,55 миллион атрофидаги ноқонуний муҳожирлар кесиб ўтган. Бу ҳақда ЕИ чегараларини назорат қилиш агентлигига асосланиб, Frontex нашри хабар берган.

Қайд этилишича, 2015 йилнинг ноябрь ойидаёқ ЕИ чегараларини 269 минг киши ноқонуний тарзда кесиб ўтган. 2014 йилнинг 12 ойи давомида эса бу кўрсаткич 283 минг нафарни ташкил қилганди.

Агентлик хабарида айтилишича, чегараларнинг бузиб ўтилиши ҳолатларига оид барча жиҳатлар ўрганиб чиқилмоқда. Қайд этилишича, муҳожирлар Греция йўналишидан ташқари, Венгрия ва Хорватия орқали ҳам ЕИ ҳудудларига кириб келмоқда.

Бундан олдинроқ, ЕИ чегараларини назорат қилиш фонди Польша чегараларининг бузиб ўтилиш ҳолатларини аниқлашда дронлардан фойдаланишни йўлга қўйиш учун 25 млн евро ажратилишини маълум қилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар