2015 йилнинг 11 ойида 8601 нафар ёлғиз ва кам таъминланган фуқаронинг уй-жойи таъмирлаб берилди

Ўзбекистон 15 Декабрь 2015 1168

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида мамлакатимизда истиқомат қилаётган 8601 нафар ёлғиз ва кам таъминланган фуқаронинг уй-жойи таъмирланиб берилди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Kun.uz` сайтига тақдим этган «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг 2015 йил январь-ноябрь ойларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботида сўз боради.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек, ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015-2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир маҳаллада камида бир нафар фахрийни (ҳаммаси бўлиб бир йилда 10 минг кишига яқин) қамраб олган ҳолда 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларининг,

шунингдек, ёлғиз ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг квартиралари ва уйларини республика бўйича ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек ҳовлиларни ободонлаштиришни назарда тутган ҳолда уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш белгиланган эди.

2015 йилда режадаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун 1850,0 миллион сўм ажратилиши белгиланган бўлса, амалда 3199,0 миллион сўм сарфланиб, режага нисбатан 167,1 фоизга ошириб бажарилди. Хусусан, 2015 йилда “Маҳалла” фонди ва ҳомийлар томонидан 3018 нафар муҳтож кексанинг уй-жойини таъмирлаш учун 1140,0 млн.сўм сарфланди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар