АҚШ ҳукумати визалар берилишида ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўрганиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади

Жаҳон 15 Декабрь 2015 1224

Чет эл фуқароларига виза бериш ҳақидаги мурожаатномаларни кўриб чиқиш чоғида АҚШ давлат муассасалари ходимлари, агарда зарур деб топишса, мурожаатчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлади. Буни Давлат департаментининг расмий вакили Жон Кирби 14 декабрь куни ўтган брифинг чоғида тасдиқлади.

Унинг сўзларига қараганда, ҳар бир мурожаатномага амалдорлар алоҳида ёндашадилар. Бундай ишни нафақат Давлат департаменти, балки ички хавфсизлик департаменти ҳам амалга оширади.
Кирбининг таъкидлашича, кўп одамлар ўзи ҳақидаги ахборотларни ижтимоий тармоқларда яширишади, жумладан, исм ўрнига никлар қўллайди. Улар шахсий созламаларни яшириб қўйиши, бунинг натижасида консуллик ходими унинг мундарижаси билан таниши имкониятига эга бўла олмаслиги мумкин.

АҚШ визасига даъвогарларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини текшириш масаласи Калифорнияда содир бўлган отишмадан сўнг кўтарилди. Ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган покистонлик Сайед Ризвон Фаруқ ва унинг рафиқаси Ташфин Маликлар аслан покистонлик бўлишган. Фаруқ АҚШда, Малик эса Саудия Арабистонида туғилиб, 2014 йили АҚШга кўчиб келган.

Жиноятни содир этишдан бир муддат аввал Ташфин Малик Facebook’да ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг номини кўкларга кўтарган. Бундан ташқари, Малик 2012-2014 йилларда шу ижтимоий тармоқ орқали тор доирада иккита хабар йўллаб, бир куни жиҳодга қўшилишини ёзган.

Сан-Бернардинодаги отишма 2 декабрда содир бўлди. Жиноятчилар ижтимоий таъминот марказининг конференц-залига бостириб кириб, у ердаги одамларга қарата ўт очди. Бунинг оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳат олди. Фаруқ ва Малик ФҚБ билан отишма чоғида ўлдирилди. Бу воқеа теракт сифатида баҳоланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар