Араб коалицияси 15 декабрдан бошлаб ҳусийчилар билан сулҳга амал қилади

Жаҳон 15 Декабрь 2015 1715

Саудия Арабистони бошчилигидаги Араб давлатлари коалицияси Яманда 1 ҳафта давомида ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳга рози бўлди. Бу ҳақда SPA агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, бу сулҳ 15 декабрдан 21 декабргача амал қилади. Коалиция бу сулҳни бузиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлаган.

Ўтган ҳафтада Яман президенти икки томон ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар столи атрофида йиғилиш таклифи билан чиққанди.

14 декабрь кунидан Яман ҳукумати билан ҳусийчилар ўртасида тинчлик сулҳига амал қилина бошлади.

6 декабрь куни Яманнинг Адан вилояти губернатори қуршовга тушиб қолиб, ҳалок бўлганди.

Бир неча кундан сўнг, коалициянинг 2 қўмондони тўқнашувлар туфайли ҳалок бўлди.

Маълумот учун, Яманда ҳукумат ва исёнчи ҳусийчилар ўртасидаги қарама-қаршиликлар 2014 йилнинг августидан буён давом этиб келмоқда. Шу йилнинг январида ҳусийчиларнинг "Ансор Аллоҳ" гуруҳи Яман пойтахти бўлмиш Сано шаҳрини ишғол қилган ва президент Абд Раббо Мансур Ҳодийни шаҳардан ҳайдаб чиқарган. Мансур Ҳодий Ямандаги иккинчи йирик шаҳар Аданга кўчиб ўтган.

Исёнчилар Аданга ҳам ҳужум қилишгач, у 25 март куни Саудия Арабистонига бошпана сўраб, мурожаат қилишга мажбур бўлганди.

Шундан кейин, 26 март куни унинг илтимосига кўра, Саудия Арабистони Яманда қонуний ҳукуматни тиклаш мақсадида исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётларга киришди. Кўп ўтмасдан Саудия Арабистони бошчилишидаги коалицияга Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Иордания, Марокаш, Миср ва Судан ҳам кирди.

Ямандаги қуролли тўқнашувнинг бир томонида “Ансор Аллоҳ” шиалар ҳаракатидан исёнчи хусийчилар ва собиқ президент Салоҳга мойил бўлган армиянинг бир қисми, бошқа томонда Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалиция кучлари қўллаб-қувватлаётган, мамлакатдан чиқиб кетган Абд Раббо Мансур Ҳодийнинг қўшинлари иштирок этмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, тўқнашувлар қурбонлари 6 мингга яқинни ташкил этади.

Яна 15 минг киши жароҳатланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар