Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Одесса вилояти ҳокими, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг юзига сув сепганини Facebook’даги саҳифаси орқали хабар қилди.

“Ҳозиргина Радада жаноб Саакашвили менинг нега у Одесса портбўйи заводи бўйича Уралкимё олигархи билан мулоқот қилгани, бу корхонани хусусийлаштириш жараёни билан қанақасига боғлиқлиги ҳақидаги саволимга жавоб бериш ўрнига назоратни йўқотиб қўйди, - деб ёзади вазир. – Одесса ҳокими истерикани бошлаб, менга қичқира кетди: “Ҳеч ким Михаил Саакашвили билан бундай гаплаша олмайди... сен коррупцияга ботган вазирсан... мен эса ҳалол инсонман...”, деб тўғриликча ҳақорат қилишга ўтиб кетди”.

“Мен унга жавоб беришдан ўзим тийдим – юзига сув содим”, - қўшимча қилди Аваков.
“Саакашвили шунчаки жавоб бериши лозим эди... у эса жаҳл қилди”, - деб ёзади мудофаа вазири.