ASBC: Бектемир Мелиқўзиев Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши боксчиси

Спорт 15 Декабрь 2015 3191

Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) турли номинацилар бўйича йилнинг энг яхшиларини ("Best of the Asians") аниқлади.

ASBC 2012 йилдан буён турли категориялар бўйича йилнинг энг яхши боксчилари ва йилнинг энг яхши мураббийларини эълон қилишни йўлга қўйган. 2015 йилда 15 номинация бўйича ғолиблар номи айтилди. Ғолиблар қаторида Ўзбекистон вакиллари боксчи Бектемир Мелиқўзиев ва мураббий Рустам Саидов номлари бор.

Бектемир Мелиқўзиев бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади. Айни вақтда 19 ёшда бўлган боксчи 10 ёшидан бошлаб бокс билан шуғулланган.
Фарғона бокс мактаби намоёндаси халқаро майдондаги илк ютуғига 2012 йили Озарбайжондаги халқаро турнирда эришди. Шундан сўнг Сербия, Таиланд ва Россияда ўтказилган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллади.
2014 йили Таиландда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ва Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу мусобақалардан кейин у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадасида қатнашиб, ғалаба қозонди.
2015 йилда Бектемир Мелиқўзиев Болгарияда ўтказилган анъанавий “Странжа” халқаро турнирида ғалаба қозонди. Бангкокдаги Осиё чемпионатида шоҳсупанинг олий ўрнига кўтарилиб, кўксига олтин медал тақди. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлиб, XXXI ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Собиқ боксчи Рустам Саидов Тошкентда 1999 йилда ўтказилган Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган. 2000 йилги Сидней Олимпиадасида эса бронза медали билан тақдирланган (+91 кг вазн тоифасида). 37 ёшли собиқ боксчи айни вақтда терма жамоанинг энг илғор мутахассисларидан бири ҳисобланади. Унинг мураббийлигида Ўзбекистон терма жамоаси 2015 йилда Осиё чемпионатида 9та медал олди (2таси олтин). Қатардаги жаҳон чемпионатида эса 6та медал қўлга киритилди.

Осиёнинг энг яхши эркак боксчиси: Бектемир Мелиқўзиев (75 кг), Ўзбекистон
Осиёнинг энг яхши аёл боксчиси: Тассамелле Тхонгжан (57 кг), Таиланд
Энг яхши ёш боксчи: Абилхан Аманкул (75 кг), Қозоғистон
Энг яхши ёш боксчи қиз: Чанг Юань (51 кг), Хитой
Энг яхши ўсмир боксчи : Крис Сандер Лауренте (48 кг), Филиппин
Энг яхши ўсмир боксчи қиз: Мандип Каур Сандху (52 кг), Ҳиндистон
WSB йўналишида энг яхши боксчи: Василий Левит (91 кг), Қозоғистон
APB йўналишида энг яхши боксчи: Берик Абдрахманов (60 кг), Қозоғистон
Йил кашфиёти: Роген Ладон (49 кг), Филиппин
Энг яхши мураббий: Рустам Саидов, Ўзбекистон
Энг яхши менежер: Мохамед Камель Сахбиб, Сурия
Энг яхши матбуот котиби: Валид Жаррар, Иордания
Энг яхши рефери: Вуонг Чонг Нхиа, Вьетнам
Йилнинг энг яхши воқеаси: Бангкокдаги Осиё чемпионати (Таиланд)
Энг яхши бокс федерацияси: Қатар миллий федерацияси

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар