Бирлашган Араб Амирлигининг олий федерал суди асли келиб чиқиши осиёлик бўлган эркакни жасусликда айблаб, унга 10 йиллик қамоқ ва 500 минг дирҳам (136 минг АҚШ доллари) жарима жазосини белгилади. Бу ҳақда The National нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, хориж фуқароси бошқа давлат билан алоқа ўрнатиб, ўз иш жойи ҳақида маълумотларни етказган ҳолда БАА миллий манфаатларига хавф туғдирган.

Суд қарорига кўра, жосусликда айбланган эркак жазони ижро этиб бўлганидан сўнг мамлакатдан депортация қилинади.