Bloomberg 2016 йилга энг пессимистик прогнозлар ва воқеалар ривожи сценарийлари рўйхатини чоп этди

Жаҳон 15 Декабрь 2015 4950

Bloomberg ахборот агентлиги 2016 йилга энг пессимистик прогнозлар ва воқеалар ривожи сценарийлари рўйхатини чоп этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz мухбири.

Бу рўйхатда 1-ўринда нефть нархининг 100 долларга кўтарилиши прогнози турибди. Агентликнинг фикрича, бундай нархларга ИШИД Яқин Шарқдаги нефть олувчи давлатлар инфратузилмасига зарба берса ва ОПЕК аъзолари нефть олишни ошира ололмасалар ва бунинг натижасида юзага келадиган нефть тақчиллиги олиб келиши мумкин.

2-ўринда Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиши турибди. Агентликнинг таъкидлашича, Дэвид Кэмерон бу масала бўйича майда референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқади. Бундай вазиятда Лондон мэри Борис Жонсон Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши кампаниясига бошчилик қилади ва Кэмероннинг истеъфога кетишига эришади. Бу орада мамлакатнинг йирик банклари ва ишлаб чиқарувчилари эркин савдо ҳудудида қолишдан олинадиган фойдани сақлаш умидида ўз операцияларини хорижга ўтказади. Бунинг натижасида мамлакат иқтисодиётида узоқ давом этувчи пасайиш бошланади ва фунт стерлинг қадрсизланади.

3-ўринни хакерларнинг банкларга ҳужум қилиши эгаллмоқда. Россиялик ва эронлик хакерлар биргаликда АҚШнинг молиявий секторига санкциялар учун ўч олиш мақсадида ҳужум уюштирадилар. Улар муваффақиятли равишда савдо майдонлари биржаларни бузиб кирадилар. Шу тариқа, молиявий тизимга ишонч йўқолади, Федерал захира тизими таянч фоиз ставкасини ошириш режасидан воз кечишга мажбур бўлади ва доллар нархи пасаяди.

Яна бир сценарий Европа Иттифоқи ва муҳожирлар билан боғлиқ. Бу сценарий Европа Иттифоқи шаҳарлари – Лондон, Берлин, Мюнхен, Римда Париждаги каби терактлар содир этилишини кўзда тутади. Европанинг муҳожирлар билан тўлиб-тошгани ортида терактлар ЕИнинг барча 28 давлатида глобал инқирозни келтириб чиқаради. Шу туфайли Германия канцлери Ангела Меркель ўзининг муҳожирларга кўнгилчан муносабати кўпчилик немисларнинг фикрига қарши келгани сабаб истеъфога кетишга мажбур бўлади.

5-сценарийда Дональд Трамп кейинги йилда АҚШ президенти бўлади. У ўзининг сайловолди ваъдаларини бажаради – солиқ қонунчилигини янгилайди, барча жойда АҚШнинг иштирокини кучайтиради ҳамда кўп даражада мусулмонлар ва мексикаликларга қаратилган миграция сиёсатини қаттиққўллаштиради. У АҚШни мексикаликлардан 2 минг км га чўзиладиган девор билан тўсади.

Яна бир пессимистик сценарий Хитой билан боғлиқ. Унга кўра, Хитой иқтисодиёти инқироз босқичига кириб, заифлаша бошлайди. Ишсизлик ошиб боради. Бу орада янги АҚШ президенти Жанубий Хитой денгизида АҚШнинг ҳарбий иштирокини оширади ва Пекинга қарши бўлган Тайванга сиёсий ва ҳарбий ёрдам беришга қарор қилади.

Кейинги сценарийда Исроил Эроннинг ядровий объектларига зарба беради. Бу минтақадаги ихтилофни янада авж олдиради, АҚШда эса ўз давлати мавқеини яхшилаш учун бошқа давлатларга нисбатан кескин чоралар кўриш тарафдори бўлганларнинг позицияларини кучайтиради. Натижада олтин нархи ошади, Исроил котировкалари пасаяди, ҳарбий компаниялар акциялари кўтарилади. Эрон билан савдо битимлари музлатилади ва бу Европа нефть компанияларига оғриқли таъсир кўрсатади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар