БМТ АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг Москвадаги учрашуви давомида Сурия масаласи бўйича музокара кунини белгилашларини кутмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилган.

"Барчангизга маълумки, бугун АҚШ Давлат котиби Сергей Лавров Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Биз бу учрашув сўнгида томонлар Сурия масаласи юзасидан ўтказиладиган янги музокара кунини аниқлаштириб олишларини кутмоқдамиз", деган БМТнинг Женевадаги бўлими матбуот хизмати раҳбари Аҳмад Фаузий.

Бундан олдинроқ, Жон Керри бу учрашув давомида Россия ҳам АҚШ каби Сурия ва Украинадаги вазият барқарорлашувини исташи ҳақида айтиб ўтганди.