ИТИ 1990 йилдан бери мунтазам чоп этиб келинади. ИТИ давлатлар бўйича кутилаётган умр узоқлиги, таълимнинг ўртача ва кутилаётган давомийлиги, харид қилиш қобилияти бўйича аҳоли жон бошига АҚШ долларидаги ялпи ички маҳсулотни ўз ичига олувчи мураккаб статистик кўрсаткич ҳисобланади.

Бу рейтинг, тузувчиларининг айтишича, “мамлакатлар аҳолисининг кенг маънода ҳақиқий бойлигини намойиш қилади, тор маънода иқтисодий бойлигини кўрсатишга қаратилмаган”.
Ушбу рейтингга Норвегия бошчилик қилмоқда: унинг ИТИси 0,944 ни ташкил қилмоқда. Юқори ўнталикдан, шунингдек, Австралия (0,935), Швейцария (0,930), Дания (0,923), Нидерландия (0,922), Германия (0,916), Ирландия (0,916), АҚШ (0,915), Канада (0,913) ва Янги Зеландия (0,913) жой олган.

Рейтингда МДҲ давлатларидан энг юқори 50-ўринни Беларусь (0,798) ва Россия (0,798) эгаллади. Улардан кейин 56-ўринда Қозоғистон (0,788), Грузия – 76 (0,754), Озарбайжон – 78 (0,751), Украина – 81 (0,747), Арманистон – 85 (0,733), Молдова – 107 (0,693), Туркманистон – 109 (0,688), Ўзбекистон – 114 (0,675), Қирғизистон – 120 (0,655), Тожикистон 129-ўринни (0,624) эгаллаган.

Рейтингнинг охирги, 180-188-поғоналарини Африка вакиллари эгаллади: Мозамбик (0,416), Сьерра-Леоне (0,413), Гвинея (0,416), Буркина Фасо (0,402), Бурунди (0,400), Чад (0,392), Эритрея (0,391), Марказий Африка Республикаси (0,350) ва Нигер (0,348).