БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси халқаро ташкилотнинг энг эски ва асосий бўлинмаларидан бири бўлиб, шу кунларда у 65 ёшга тўлди. 1950 йилнинг 14 декабрь куни ташкилот Бош Ассамблеяси агентлик йўриқномасини тасдиқлаган ҳамда унга Иккинчи Жаҳон уруши қочқинлари масаласини ҳал қилиш учун уч йиллик мандат берган резолюциясини қабул қилган эди.

Африкадаги деколонизация, Яқин Шарқ ва Шарқий Европадаги урушлар оқибатида келиб чиққан навбатдаги миграцион инқирозлар агентликнинг доимий асосда мавжуд бўлиши зарурлигини кўрсатиб берди. Натижада 2003 йили Бош Ассамблея структура ваколатларини бемухлат узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Бизнинг кунларимизда агентликнинг муаммолари камаймаган, негаки Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги вазият Европада Иккинчи Жаҳон урушидан буён кузатилаётган энг йирик миграцион инқирозни келтириб чиқарди. Тўрт йил мобайнида БМТ қочқинларни оралиқ зоналар ҳисобланган Ливан, Иордания ва Туркияда қабул қилди, лекин уларнинг имкониятлари етарли бўлмаганидан жорий йили қочқинлар эндиликда Европага оқиб кела бошлади.

Ушбу кунда агентликнинг олдида турган мана шундай долзарб ва мураккаб вазифаларнинг муваффақият билан ҳал этиб борилишини тилаб қоламиз.