Фарғона вилояти Данғара туманидаги Ғумайли қишлоғидаги 18-мактабгача таълим муассасаси мудираси Эътиборхон Умарова тамагирликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, 55 ёшли аёл муқаддам судланган, амнистия билан озод қилиниб, яна боғча мудиралигига тайинланган. Лекин қайтиб келиши билан у яна эски ишларини бошлаган.
Қишлоқдоши Абдужалил Турғуновнинг илтимосига кўра унинг қизи Ф. Турғуновани ўз муассасига энага қилиб олган. Орадан бир муддат ўтиб, у янги ходимадан 200 доллар келтириб беришни талаб қилган. Турғунов бир машина ўтиб келтириб, мудиранинг уйига туширган.

Аммо 2015 йилнинг март ойида Умарова Ф. Турғуновадан яна шунча пул талаб қилган. Отаси фермер хўжалигини ёпгани ва ишламаётгани учун у пули йўқлигини айтганида, мудира ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган. Натижада қиз тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Эътиборхон Умарова ходимасидан 800 минг сўм пора олаётган чоғда жиноят устида қўлга олинди.