Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Синайда ҳалокатга учраган А321 лайнерининг бортида ўрнатилган портловчи модда турини аниқлади. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, идора экспертлари кичик ҳажмли пластитли бомба ҳақида гапирмоқда. Уларнинг фикрича, бомба салон орқасидаги ўриндиқлардан бирининг остига ўнг борт бўйлаб ўрнатилган. Айнан шу портлаш туфайли бир метрли тирқиш юзага келиб, самолёт ҳавода вайрон бўлган.

Россиялик экспертлар лайнер деталлари ва парчаларини воқеа жойидан олиб чиқиш имкониятига эга бўлмаган, шу боис улар ҳалок бўлган йўловчилар багажини текширган, шунингдек, самолётнинг айрим қисмларини кўздан кечирган.
Ҳозирча ушбу версия ўз тасдиғини топмагани, деталлар кейинги тадқиқотлар мобайнида аниқлаштирилиши таъкидланмоқда.