Россия Федерал хавфсизлик хизмати ИШИДни Россияда молиялаштиришда гумон қилиб 1.6 минг кишини текширувдан ўтказмоқда. Хизмат раҳбари Александр Бортниковнинг сўзларига қараганда, булар орасида террорчиларни молиялаштиришда гумон қилинаётган юридик ва жисмоний шахслар бор.

“Террорчиликни молиялаштириш каналларини тўсиш мақсадларида идоралараро режа ишлаб чиқилган, унинг доирасида молиявий разведка ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 5 мингдан ортиқ суриштирувлар ўтказилди ва 270 жиноий иш очилди”, - хабар қилди Бортников.