Россия Федерал хавфсизлик хизмати тарқатган маълумотларга кўра, мамлакат фуқароларидан 2.9 минг нафари Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган террорчи ташкилотлар билан алоқадордир. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Шулардан 198 нафари ҳарбий ҳаракатларда йўқ қилинган, 214 нафари эса Россияга қайтиб келган.

“Уларнинг бари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назорати остига олинган: 80 нафари судланган, 41 нафари қамалган”, - деди идора бошлиғи Александр Бортников.