Ливиянинг ҳалок бўлган етакчиси Муаммар Каддафийнинг ўғли, 40 йилдан бери муҳожирликда яшаб келаётган Ганнибал Каддафий Ливанда ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Ан Наҳор” газетаси ўзининг электрон версиясида маълум қилган.

Манбанинг аниқлик киритишича, уни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер Ливан суди томонидан олиб борилган сўроқлардан сўнг берган.

Ганнибал 1978 йилда Ливияда ғойиб бўлган шиалар имоми Мусо Садр ва унинг иккита ҳамроҳи ҳақидаги маълумотларни яширганликда айбланмоқда.