Ҳиндистон зарба берувчи дронлар ишлаб чиқаришга 400 млн доллар ажратади

Жаҳон 15 Декабрь 2015 1720

Ҳиндистон ўзининг Ghatak зарба берувчи учувчисиз ҳаракатланувчи аппаратларини ишлаб чиқариш дастурига 400 млн доллар ажратади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига таянган ҳолда Times of India нашри ёзмоқда.

2650 крор (26.5 млрд рупия ёки 395 млн доллар) турадиган Ghatak лойиҳаси бошқарилувчи ракеталарни мўлжалга отувчи ҳужумкор дронларни ишлаб чиқишни кўзда тутади.
“Лойиҳа молия вазирлиги экспертлар комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда. Улар маъқуллаганидан сўнг хавфсизлик бўйича ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади”, - деди ҳарбий идора вакили.

Дастур бўйича яратилаётган аппарат илгариги AURA (Autonomous Unmanned Research Aircraft) лойиҳасига бориб тақалади; у 2009-2013 йилларда реализация қилинган. AURA аппаратининг биринчи парвози 2016 йилга мўлжалланган.

Кўпроқ янгиликлар