Жаҳонда сўнгги 20 йил ичида миллиардерлар сони беш баробарга кўпайган

Жаҳон 15 Декабрь 2015 3851

Жаҳонда сўнгги йигирма йил ичида миллиардерлар сони 4,76 мартага, яъни 1347 кишига кўпайган. Бу ҳақда UBS ва PricewaterhouseCoopers (PWC) ҳамкорликда тақдим этган ҳисоботга таяниб, Rambler News Service маълум қилмоқда.

1995 йилдан бошлаб Ер юзида барча миллиардерларнинг молиявий ҳолати саккиз баробарга ошди ва 5,4 триллион долларни ташкил этди. Шу боис жаҳон ЯИП маҳсулоти шу даврдан бошлаб уч баробарга кўтарилди ва 77 триллион долларни ташкил этди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 289 бизнесмендан йигирма йил ичида рўйхатда фақатгина 126 нафари қолган. Аёл-миллиардерлар сони эса 6,6 мартага, яъни 145 нафаргача кўпайган. Ер юзининг энг бой кишилари рўйхатининг 90 фоизини эркаклар ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар