АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага ташрифи давомида шаҳарнинг Арбат кўчасида сайр қилган. Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги элчихонаси вакили Уилл Стивенс ўз твиттерида хабар қилган ҳамда бу ҳолат суратини аккаунтига жойлаган.

Бугун Жон Керри ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўртасида учрашув ўтказилди.

Бундан олдинроқ, БМТ бу учрашув натижасида Сурия масаласи бўйича навбатдаги музокаралар куни маълум бўлишини кутаётгани ҳақида хабар қилганди.