АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин Сурия ҳамда Украинадаги вазиятнинг яхшиланиши борасида умумий хоҳишларга эга. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув чоғида маълум қилган.

Бундан ташқари, Керрининг қайд этишича, АҚШ ва Россияга ИШИД томонидан бирдек таҳдид мавжуд.
"ИШИД вакиллари билан музокара ўтказишнинг иложи йўқ. Бу жангарилар инсониятнинг тарихий маданиятини йўқ қилишни бошлади ва бизнинг уларга қарши жиддий кураш олиб боришдан бошқа йўлимиз қолмади", дейди у.
Бундан олдинроқ Москвада Лавров ва Керри ўртасидаги учрашув бошлангани хабар қилинганди.
Бу учрашувда муҳокама қилинадиган асосий мавзулар Суриядаги сиёсий инқирозни ҳал қилиш ва ИШИДни енгиш масаласи бўлди.