Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, у америкалик ҳамкасби, АҚШ Давлат котиби Жон Керрига қорбобо совға қилган.

"У Ташқи ишлар вазирлигидаги ўзаро учрашувимиз ўтган хонага кирди ва байрам арчасидаги қорбобо ўйинчоғига юзланди. У арча олдига бориб ўйинчоқни айлантириб томоша қила бошлади. Мен шунда унга "русларнинг меҳмондорчилиги анъанасига кўра, меҳмонга ёқиб қолган буюм унга совға қилиниши" ҳақида айтдим. Албатта унга бу ўйинчоқ ёқиб қолганди ва мен ўйинчоқни совға қилдим", дейди Лавров.