"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери жамоанинг асосий ҳужумчиси Жейми Варди ва ярим ҳимоячи Риёд Маҳрез қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этмаслигини маълум қилди.

"Январда ҳеч ким Варди ва Маҳрезни сотиб ололмайди. Чунки улар сотилмайди. Уларнинг баҳоси йўқ", - дейди Раньери.

Эслатиб ўтамиз, бу футболчилар "Челси"га қарши кечган баҳсда биттадан гол киритиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлашди.

Маълумот учун, АПЛда ўтказилган 16 ўйинда Жейми Варди 15та гол (2та голли пас узатган) урган ҳолда турнир тўпурарига айланган.

Жазоирлик футболчи Риёд Маҳрез эса 11та гол уриб, 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ушбу футболчиларга Испания ва Англиянинг бир қатор гранд жамоаларидан қизиқиш мавжуд.