Англия чемпионатининг 16-туридан доирасидаги энг охирги учрашув “Лестер” ҳамда “Челси“ клублари ўртасидаги ўтказилди.

Унда мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги  ғалабаси қайд этилди.

Дастлаб, ўйиннинг 34-дақиқасида "Лестер"нинг асосий тўпурари Жейми Варди жамоанинг яна бир етакчиси Риёд Махрезнинг ажойиб пасидан сўнг тўпни яқин масофадан ткриб Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасидаёқ бу сафар Риёд Махрезнинг ўзи Аспиликуэта билан курашда ҳимоячини доғда қолдириб, дарвозанинг “тўққизталиги” нишонга олди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди.

Ўйинга захирадан қўшилган Реми 77-дақиқада “Челси”нинг мазкур баҳсдаги ягона голига муаллифлик қилди - 2:1.

“Лестер” навбатдаги ғалабасидан кейин яна АПЛ пешқадамига айланиб олди.

Англия чемпионати, 16-тур

Лестер – Челси 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 34 Варди, 2:0 – 48 Марез, 2:1 – 77 Реми.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Канте, Дринкуотер (Кинг, 17), Олбрайтон, Марез (Инлер, 82), Ульоа, Варди (Окадзаки, 88).
Челси – Куртуа, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Терри (Фабрегас, 53), Рамирес, Матич, Оскар (Реми, 65), Виллиан, Азар (Педро, 31), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Варди (46), Хут (50).