«Формула-1» пойгалари бўйича уч карра жаҳон чемпиони британиялик Льюис Ҳэмилтон 37 ёшигача мусобақаларда иштирок этишни режалаштираётганини таъкидлаб ўтди.

30 ёшли «Мерседес» пилоти карьерасини якунлаганидан кейин нима иш билан шуғулланиши борасида ўйлаб қўйганини ҳам таъкидлаб ўтган.

«Тўртинчи, бешинчи ва яна сўнгги маротаба чемпионлик титулини қўлга киритишни режалаштирганман. Ҳозир 30 ёшдаман. Бу мен улғайган ва ва ўзим севган энг қулай дунё. Аммо энди дунё аслида анча кенг эканини тушуниб етмоқдаман. Қилиш мумкин бўлган ишлар, ўрганиш мумкин бўлган нарсалар жуда кўп. Шундай экан, мен пойгалардан кейин нима билан шуғулланиш ҳақида ўйлаб кўришим керак. Сўнгги йиллар жуда тез ўтиб кетмоқда. Ўйлашимча, 37 ёшимда фаолиятимни якунлайман», дея Ҳэмилтоннинг сўзларидан иқтибос келтиради F1i нашри.