Metro: Европанинг миллионлаб ўсмирлари ижтимоий тармоқларсиз қолиши мумкин

Жаҳон 15 Декабрь 2015 5415

Европа сиёсатчилари қабул қилган маълумотларни ҳимоя қилиш қонунига ўзгартишларга кўра миллионлаб ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин, деб ёзади Metro нашри.

Амалдорларнинг фикрича, ўсмирлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига рухсат бериладиган ёшни 13дан 16га кўтариш лозим. Ўсмирларга мулоқот иловаларига кириш рухсат этилади, лекин бунда ота-онасининг рухсати талаб этилади.

Бундай таклиф ҳам интернет фойдаланувчилари, ҳам болалар хавфсизлик мутахассисларининг кескин норозилигига сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, бундай ташаббус ёшларни ҳуқуқбузарлик қилишга мажбур қилади, шунингдек, улар дунёнинг охирги янгиликларидан бехабар қолишади.

Кўпроқ янгиликлар