Москва шаҳри марказидаги кафеда отишма юз бериши натижасида 2 киши ҳалок бўлди ва 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда "РИА Новости" ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбанинг билдиришича, жиноятчилар травматик қуроллардан фойдаланишган.

Воқеа 15 декабрга ўтар кечаси Москвадаги Родчелтский кўчасида содир бўлган. Бу ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилган.