"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати доирасида "Лестер"га қарши кечган учрашувдаги мағлубиятдан кейин (1:2) журналистлар билан гаплашди. У жамоада ишлашни давом эттириши ҳақида айтган.

"Челси" лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамайди, гарчи ҳозирда турнир жадвалининг қуйи қисмига тушиб кетган бўлсакда. 3-4 ойдан кейин ҳам шу ўринда қолган бўлсак, бу ҳақда ўйлашимиз мумкин.

Бугун биз ҳимояда 2та хато қилдик ва бунинг бадалини тўладик. Биз бундай голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Биз рақибнинг бундай ҳаракатларига тайёрлангандик. Ҳайронман, нега бундай хатоларга йўл қўйишди.

Бизда ҳозир гол уриш билан боғлиқ муаммолар бор. Негами? Чунки, гол уриши учун майдонга туширилган футболчилар буни эплай олишмаяпти.

Менинг келажагимми? Мен "Челси"да қоламан. Бунга ишончим комил. Сиз мени яхши биласиз. Менинг зиммамда ҳозир катта иш турибди ва буни бажаришим керак.
Менинг қолишимни жамоа раҳбарияти ҳам истайди", дейди Моуриньо.

"Биз энди Чемпионлар лигаси учун курашдан чиққанимиз аниқ", - дея жавоб қайтарган шу ҳақдаги саволга мураббий.